platina.uz

Наманганда давлат банки кассири 3-қаватдан итариб юборилди

Мазкур ҳолат бўйича Бош прокурор матбуот котиби Ҳаёт Шамсиддинов Platina.uz сайтига тафсилотларни очиқлади.

Жамият
29 июль, 15:17
Наманганда давлат банки кассири 3-қаватдан итариб юборилди

Наманган шаҳар Обиҳаёт маҳалласида ижара асосида яшаб келаётган 22 ёшли Х.М.Қ. ва унинг таниши Н.Л.Н. билан биргаликда давлат банки кассири 21 ёшли М.А.Ж. билан ўзаро тортишиб жанжаллашган.

Бош прокурор матбуот котиби Ҳаёт Шамсиддинов Platina.uz сайтига маълум қилишича, улар кассирни қасддан ўлдириш мақсадида уй ойнаси ромига мажбурлаб чиқариб, уни 3-қаватдан пастга мажбуран суриб, ташлаб юборган. Шундан сўнг, улар “Спарк” машинасида воқеа жойидан қочиб кетиб яширинган.

Банк кассирига ўша пайтда ҳовлида бўлган фуқаролар ёрдам кўрсатиб, Республика шошилинч тез ёрдам илмий марказининг Наманган филиалига олиб боришган.

Шифокорларнинг дастлабки маълумотномасида кассир жароҳатлари оғирлик даражасига кўра “ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳати” гуруҳига кириши айтилган. Ҳозир унга тиббий ёрдам кўрсатиляпти.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 25,97-моддаси 2-қисми “п” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Х.М.Қ. ва Н.Л.Н. ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+