"Нархоз" Самарқанд филиали мансабдори ушланди
У 2 фуқарони ўқишга киритиб қўйишини айтиб, фирибгарлик йўли билан минг доллар олган.
Жамият
26 июль, 17:52
Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали бош муҳандиси Ш.Х. фуқаролар Ш.Я. ва Х.К.нинг ишончига кирган ва улардан пора сўраган.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Ш.Х. ушланган.
Қайд этилишича, у Тошкент кимё халқаро университетининг Самарқанд филиалига ўқишга киритиб қўйиш эвазига фирибгарлик йўли билан минг доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга туширилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.