Наманганда иссиқлик ва иссиқ сув тарифлари қимматлашади
2024 йил сентябрдан аҳоли учун иссиқ сув 1 кишига 1 ойга 22 453,6 сўм бўлади.
Халқ депутатлари Наманган вилояти кенгаши қарори билан иссиқлик ва иссиқ сув тарифларини тасдиқлаш бўйича қарор эълон қилинди.
Унда тарифлар март ва сентябр ойларида 15 фоизга оширилиши белгилаб ўтилган.
Қарор билан билан иловага мувофиқ тарифлар тасдиқланди. Жумладан, марказлашган иссиқлик энергияси 1м3 учун бир ойга 2024 март ойида 1945,8 сўм, 2024 йил сентябрдан эса 2199,6 сўм бўлиши белгиланган. Амалдаги нархи эса 1692 сўмни ташкил этади.
Аҳоли учун иссиқ сув 1 кишига 1 ойга 2024 йил март ойида 19862,8 сўм, 2024 йил сентябрдан 22 453,6 сўм бўлади. Амалдаги нарх эса 17272 сўмни ташкил этади.
Бюджет ташкилотлари учун 1 Gkal иссиқлик 2024 йил мартдан 287 312 сўм, 2024 йил сентябрдан 287 312 сўмни ташкил этади. Амалдаги нарх эса 107 минг сўм. Улгуржи ташкилотлар учун ҳам худди шундай нархлар амал қилади.
Аввалроқ Навоийда йил охиригача иссиқлик ва иссиқ сув тарифлари икки марта ошиши маълум бўлганди.