platina.uz

Самарқандда электр корхонаси собиқ муҳандиси қўлга тушди

У тадбиркорга алоҳида электр тармоғи тортиб бериш, янги трансформатор ўрнатиш ҳамда ҳужжатларни расмийлаштиришни ваъда қилган. 

Жамият
25 июль, 10:20
Самарқандда электр корхонаси собиқ муҳандиси қўлга тушди

Ургутда тадбиркорнинг 7 000 АҚШ долларини қўлга киритган электр таъминоти корхонаси собиқ муҳандиси ққўлга тушди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда Ургут тумани электр таъминоти корхонаси собиқ муҳандиси А.Н. (муқаддам судланган) “Z.H.” МЧЖ ҳисобчиси Ф.Н.нинг ишончига кириб, ушбу МЧЖнинг қуруқ мевани қайта ишлаш фаолияти узлуксиз ишлаши учун 14 000 АҚШ доллари эвазига алоҳида электр тармоғини тортиб, янги трансформатор ўрнатиши ҳамда тегишли ҳужжатларини расмийлаштириб беришини ваъда қилиб, шундан 7 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Шунингдек, текширув давомида А.Н.томонидан 7 000 АҚШ долларининг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+