platina.uz

Самарқанд ва Жиззахда юз мингдан ошиқ аҳоли электрсиз қолди

Ушбу ҳудудларда кучли шамоллар кузатилган. 

Жамият
7 февраль, 10:50
Самарқанд ва Жиззахда юз мингдан ошиқ аҳоли электрсиз қолди

Кучли шамол Самарқанд ва Жиззах вилоятларидаги айрим электр тармоқларида носозликлар келтириб чиқарган. Натижада юз мингдан ошиқ аҳоли электрсиз қолди.

Соат 07:30 ҳолатига ушбу ҳудудларда юз бераётган кучли шамол баъзи бир электр қурилмаларида носозликларга сабаб бўлган.

Бунинг натижасида Самарқанд вилоятида 457 МВт (114 минг 250 та истеъмолчи), Жиззах вилоятида эса 64 МВт (16 мингта истеъмолчи) қувват билан электр таъминотида вақтинчалик узилишлар кузатилмоқда.

"Ҳозирги вақтда махсус бригадалар томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Носозликлар қисқа вақт ичида босқичма-босқич бартараф қилиниб, истеъмолчиларнинг электр таъминоти қайта тикланади" дейилади Энергетика вазирлиги хабарида.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+