Непалда самолёт ҳавога кўтарилаётганда ёниб кетди
Самолёт бортида 19 киши бўлган.
Жаҳон
24 июль, 11:26
Непал пойтахти Катманду аэропортида Sourya Airlines авиакомпаниясига тегишли самолёт ҳавога кўтарилиш вақтида ёниб кетди.
Бу ҳақда Katmandu Press хабар бермоқда. Унга кўра, бортда 19 киши бўлган.
Самолёт Непалнинг Похара шаҳрига ички рейсни амалга ошираётган эди.
CGTN нашри гувоҳларга асосланиб, Непал пойтахтидаги Трибхуван аэропортида юз берган авиаҳалокат ҳақида ҳам ёзган.
Ҳозирча бошқа тафсилотлар эълон қилинмади.