Дунё лидерлари Шавкат Мирзиёевни табрикламоқда
Хитой, Россия, Туркия етакчилари, қўшни давлатлар раҳбарлари Ўзбекистон президентига табрикнома йўллаган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таваллуд куни муносабати билан хорижий давлатлар, ҳукуматлар ва парламентлар, нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарларидан қутловлар келмоқда.
Жумладан Россия раҳбари Владимир Путин, ХХР раиси Си Цзинпин, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғонлар табрик йўллади.
"Яқинда Тошкентда ўтган самарали музокараларимизни илиқ эслайман. Россия ва Ўзбекистоннинг дўст халқлари фаровонлиги йўлида конструктив мулоқотни ва яқин ҳамкорликни давом эттиришдан мамнунман" дейилади Путин табригида.
Қўшни давлатлар раҳбарлари, Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон раҳбарлари ҳам Шавкат Мирзиёевни қутлаган.
Европа давлатларидан Венгрия бош вазири Виктор Орбан, Шарқий Осиёдан Жанубий Корея раҳбари Юн Сок Ёл Мирзиёевни таваллуд кун билан табриклади.