25-29 июл кунлари Ўзбекистонда жуда иссиқ об-ҳаво кузатилади
Жанубда ва чўл ҳудудларда ҳарорат 44-45 даражагача кўтарилади.
Жамият
24 июль, 16:31
"Ўзгидромет" Ўзбекистон аҳолисини жуда иссиқ об-ҳаводан огоҳлантирди.
Жорий йилнинг 25-29 июль кунлари Ўзбекистон Республикаси бўйича жуда иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
Республика ҳудудининг катта қисмида (Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидан ташқари) ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 40-43 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда 44-45 даражагача кўтарилади.
Баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши кутилмоқда, айрим жойларда баъзида 20-23 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.