Америка кубогидан сўнг жанжал: Колумбия футбол федерацияси раҳбари ва ўғли ҳибсга олинди
Улар финалдан кейин тақдирлашга киришга уринишган ва жанжал кўтаришган.
АҚШ полицияси Колумбия футбол федерацияси раҳбари Рамон Жесурун ва унинг ўғлини ҳибсга олди.
Бунга Майамида бўлиб ўтган Америка кубоги финалида Колумбия ва Аргентина терма жамоалари ўртасидаги ўйиндан кейин бошланган муштлашув сабаб бўлган.
Эслатиб ўтамиз, қўшимча бўлимларда колумбияликларни 1:0 ҳисобида мағлуб этган Аргентина терма жамоаси Америка кубоги ғолиби бўлганди.
Тахминларга кўра, Рамон, унинг ўғли ва бошқа оила аъзолари тақдирлаш маросимида иштирок этиш учун майдонга киришга ҳаракат қилган.
Полициянинг маълум қилишича, 71 ёшли Рамон Хесурун ва 43 ёшли Рамон Ҳамил бошқа бир амалдорга ҳужум қилгани учун ҳибсга олинган. Уларнинг маълумотларига кўра, воқеа якуний ҳуштаги чалинганидан сўнг дарҳол содир бўлган, федерация раҳбари ва унинг ўғли "майдонга кириш йўналишига қараб кетишган", бироқ хавфсизлик ходимларидан бирига" бақира бошлаган".
Қўриқчи Рамоннинг ўғлини орқага қайтариш учун уринган, дейди полиция. Шундан сўнг федерация раҳбари ходимни турта бошлаган, ўғли эса унинг бўйнидан ушлаб, ерга ташлаган ва бошига ура бошлаган”, — дейилади хабарда.
Рамоннинг ўғли ҳам вазиятга аралашмоқчи бўлган қўриқчи аёлни ушлаб, итариб юборган.
Колумбия футбол федерацияси ҳозирча вазиятга изоҳ бермади. Рамон ва унинг ўғли ҳам изоҳ бермади.