platina.uz

Америка кубогида финалчилар маълум бўлди

Турнир фаворитларидан бири сифатида кўрилган Уругвай ярим финалда мағлуб бўлди. 

Спорт
11 июль, 9:20
Америка кубогида финалчилар маълум бўлди

11 июлга ўтар кечаси АҚШнинг Шарлотта шаҳрида Уругвай ва Колумбия терма жамоалари ўртасида Америка кубоги-2024 ярим финал учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу ўйинда Колумбия терма жамоаси Жефферсон Лерманинг ягона голи эвазига 1:0 ҳисобида минимал ғалабага эришди ва турнир финалига йўл олди.

Ҳал қилувчи баҳсда колумбияликлар Аргентина билан тўқнаш келишади. Бир кун аввал Лионел Месси ва жамоаси Канадани 2:0 ҳисобида мағлуб этганди.

Финал 15 июлга ўтар кечаси Майамида бўлиб ўтади.

Уругвай эса 3-ўрин учун канадаликлар билан тўқнаш келади. Учрашув 14 июлга ўтар кечаси Шарлотта шаҳрида бўлиб ўтади.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+