Тошкент вилоятида газ таъминоти муҳандиси ушланди
У ишлаб чиқариш цехини газ тармоғига улашга рухсат бериш учун 8500 доллар сўраган.
Жамият
10 июль, 9:19
Газ таъминоти муҳандиси пора билан қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.
Маълум бўлишича, “Ўртачирчиқ тумангаз” газ таъминоти бўлими бош муҳандиси С.С. тумандаги нон ва қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехини газ тармоғига улашга рухсат бериш ҳамда электрон ҳисоблагич ўрнатиш эвазига 8 500 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни пора тариқасида олган вақтда ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, туман газ таъминоти корхонаси бош муҳандиси С.С. процессуал тартибда ушланди.
Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.