Тошкент аэропорти учиб кетиш зали ёнида ёнғин содир бўлди
Учиб кетиш зали ёнида ошхона ёнган. Аэропорт одатий тартибда ишламоқда.
Жамият
6 июль, 12:39
Тошкент аэропорти учиб кетиш зали ёнида кафе ёниб кетди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар берди.
Маҳаллий вақт билан соат 11:20 да Тошкент халқаро аэропорти учиб кетиш терминали олди ҳудудидаги "Терминал" кафесида ёнғин содир бўлди.
Воқеа жойига аэропорт ва шаҳар ўт ўчириш бўлимлари етиб келган. Ёнғин соат 11:47 да ўчирилган.
Ёнғин натижасида 5 кв.м майдонга зарар етказилган. Жабрланганлар йўқ.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодисага ошхонадаги кичик ёнғин сабаб бўлган.
Тошкент халқаро аэропорти нормал режимда ишламоқда, дейилади хабарда.