platina.uz

"Ташаббусли бюджет" 6 июл санасидан бошланади

Бунинг учун туман ва шаҳар бюджетларидан 2 трлн. сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади.

Иқтисод
4 июль, 10:14
"Ташаббусли бюджет" 6 июл санасидан бошланади

"Ташаббусли бюджет" жараёнининг 2024 йилги II мавсумига 6 июлдан старт берилади. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.

Бунда:

- лойиҳалар киритиш: 6–26 июль;
- лойиҳаларни саралаш: 26 июль–15 август;
- тарғибот қилиш: 15–22 август;
-овоз бериш: 22 август–1 сентябрь саналари давомида ўтказилади.

Ушбу мавсум учун туман ва шаҳар бюджетлари ҳисобидан 2 трлн сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади.

Жорий йилда лойиҳаларнинг энг юқори қиймати 1 млрд 360 млн сўмни ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, "Ташаббусли бюджет" жараёнининг биринчи мавсуми ғолиблари апрел ойида эълон қилинганди. Унга кўра, республика бўйлаб 2 254 та маҳалла бўйича жами 2 770 та лойиҳа ғолиб деб топилди.

Ушбу лойиҳаларни молиялаштириш учун 3,3 трлн. сўм йўналтирилган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+