БМТ бош котиби Ўзбекистонга келади
Антониу Гутерриш бундан ташқари Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистонга ҳам ташриф буюради.
Сиёсат
29 июнь, 10:16
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш 29 июн куни Марказий Осиё мамлакатлари бўйлаб сафар бошлайди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берди.
Унинг матбуот котиби Стефан Дюжаррикнинг аниқлик киритишича, ташриф Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Туркманистонга режалаштирилган.
Унга кўра, ҳар бир мамлакатда Гутерриш давлат раҳбари ва бошқа юқори мартабали ҳукумат вакиллари билан учрашади, шунингдек, иқлим ўзгаришига қарши курашга оид лойиҳалар билан танишади ва маҳаллий фаоллар билан мулоқот қилади.
4 июль куни Остонада Бош котиб ШҲТ саммитида иштирок этади.