platina.uz

Ўзбекистон БМТда Исроилга қарши овоз берди

Гап Шарқий ал-Қудс ва босиб олинган Голан тепаликлари хусусида кетмоқда. 

Жамият
13 ноябрь 2023 йил
Ўзбекистон БМТда Исроилга қарши овоз берди

БМТ Бош Ассамблеяси Исроилнинг Фаластин ҳудудидаги аҳоли пунктларини эгаллаб олишини ноқонуний деб эълон қилган резолюцияни қабул қилди, Ўзбекистон ҳужжатни қувватлади. Гап Шарқий Ал-Қудс ва босиб олинган деб ҳисобланган Голан тепаликлари ҳақида кетмоқда.

Бироқ, натижаларга қарамай, овоз бериш қонуний кучга эга бўлмаслиги муҳим, чунки қарши овоз берган АҚШ вето ҳуқуқига эга.

Исроил мазкур босиб олинган ҳудудларга ўз аҳолисини кўчириб келтиришда давом этмоқда.

Вето - бу бир шахс ёки органга кўпчилик овоз билан қарорни блокировка қилиш ҳуқуқидир. Бу шуни англатадики, кўпчилик қарорни ёқлаб овоз берган тақдирда ҳам, вето ҳуқуқига эга бўлган шахс ёки орган ушбу ваколатни амалга оширса, у бекор қилиниши мумкин.

Одатда, вето ҳуқуқи юқори органларга, масалан, президент, монарх ёки БМТ Хавфсизлик кенгашига берилади.

Қарор - бу муайян масала бўйича ташкилот, орган ёки йиғилишнинг фикри ёки позициясининг расмий ифодасидир. Қарорлар давлат органлари, халқаро ташкилотлар, жамоат ва касбий ташкилотлар томонидан қабул қилиниши мумкин. Қарорлар қабул қилинган контекстга қараб ҳар хил мақом ва юридик кучга эга бўлиши мумкин.

Масалан, халқаро контекстда БМТ резолюциялари ташкилотнинг барча аъзолари учун мажбурийдир.

Аввалроқ ҳам Ўзбекистон Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини қораловчи резолюциясини қўллаб овоз берганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+