platina.uz

Ўзбекистон тарихда илк бор БМТ Иқтисодий ва ижтимоий кенгашига сайланди

Кенгаш БМТнинг асосий органи бўлиб, иқтисодий ва ижтимоий фаолиятни мувофиқлаштириш бўйича масъулдир. 

Жамият
8 июнь, 18:14
Ўзбекистон тарихда илк бор БМТ Иқтисодий ва ижтимоий кенгашига сайланди

Ўзбекистон ўз тарихида биринчи марта БМТ Иқтисодий ва ижтимоий кенгашига сайланди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

2024 йил 7 июнь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ню-Йорк шаҳридаги бош қароргоҳида 2025-2027 йиллар учун БМТ Иқтисодий ва ижтимоий кенгаши аъзоларига сайлов бўлиб ўтди.

Яширин овоз бериш натижаларига кўра, Ўзбекистон Республикаси БМТга аъзо давлатларнинг 185 нафар овозини олди ва ўз тарихида биринчи марта Кенгаш аъзолигига сайланди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур Кенгаш БМТнинг асосий органи бўлиб, ташкилотнинг иқтисодий ва ижтимоий фаолиятини мувофиқлаштиришга масъулдир. Ушбу тузилма Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тизимида барқарор ривожланишнинг барча уч йўналиши – иқтисодий, ижтимоий ва экологик жиҳатдан рағбатлантириш бўйича асосий ўринни эгаллайди.

У уч йиллик муддатга сайланадиган 54 аъзодан иборат.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+