Тошкентдаги "Чорсу" бозорида ёнғин содир бўлди
Ёнғинни тўлиқ бартараф этишга бир ярим соатдан зиёд вақт кетгани айтилмоқда.
Жамият
28 июнь, 8:23
Тошкентдаги "Чорсу" бозорида ёнғин содир бўлди.
28 июн куни соат 01:12 да Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Беруний кўчасида жойлашган “Чорсу” бозор ҳудудидаги савдо дўконларида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, 12 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 01:17да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 02:22 да қуршаб олинган.
Ёнғин натижасида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар тўғрисида хабар келиб тушмади.
Ёнғин соат 02:47да тўлиқ бартараф этилди, дейилади ФВВ хабарида.
Ҳодиса жойида Фавқудодда вазиятлар вазири ва тегишли ташкилотлар раҳбарлари ўрганиш ишларини олиб бормоқда.