Зомин аэропортига илк халқаро рейс қўндирилди
Биринчи халқаро рейс "Урумчи-Зомин" йўналишида амалга оширилган.
Зомин аэропортига биринчи халқаро рейс қўнди. Бу ҳақда Platina.uz манбаси хабар берди.
Бугун, 26 июнь куни маҳалий вақт билан соат 13:25 да “Зомин” аэропортига II Халқаро мақом саньати анжумани бошланиши арафасида синов тариқасида “Урумчи - Зомин” йўналишида “Ўзбекистон ҳаво йўллари”га қарашли А320 учоғи келиб қўнди. Ҳаво кемасининг қўниши муваффақиятли амалга ошди.
Эслатиб ўтамиз, Зомин аэропорти 2023 йил 1 сентябрда очилганди.
Аэропорт мажмуаси узунлиги 1200 метр бўлган асфальт учиш-қўниш йўлаги, иккита самолёт туриши учун жой, бошқарув минораси ва тўғридан-тўғри аэропорт биноси билан жиҳозланган бўлиб, катта зал йўловчиларга парвозларни бемалол кутиш имкониятини беради.
Шунингдек, автомобиллар учун тўхташ зонаси яратилиши ҳам назарда тутилган, келажакда эса вертолёт майдончаси қурилиши режалаштирилган.