Шерзод Раҳмонов Пастдарғом тумани ҳокими этиб тайинланди
Туманнинг аввалги раҳбари ўз аризасига кўра ишдан кетган.
Раҳмонов Шерзод Пастдарғом тумани ҳокими этиб тасдиқланди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ҳокимлиги хабар берди.
Пастдарғом тумани ҳокимлигида ўтказилаётган халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди.
2023 йилдан буён туманга раҳбарлик қилган Муротқобилов Ваҳобжон Абдуғаниевич ўз аризасига кўра туман ҳокими лавозимидан озод этилди.
Сессияда депутатлар томонидан Рахманов Шерзод Шухратович номзоди Пастдарғом тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.
Шерзод Рахманов 1991 йилда Самарқанд вилояти, Нарпай туманида туғилган. Мазкур тайинловга қадар Нарпай тумани ҳокими лавозимида ишлаган.
Аввалроқ Шербек Бўронов Нарпай туманига ҳоким этиб тайинланганди.