Нарпай туманига янги ҳоким тасдиқланди
Аввалги ҳоким Шерзод Раҳмонов бошқа ишга ўтаётгани сабаб лавозимдан озод этилган.
Шербек Бўронов Нарпай тумани ҳокими этиб тасдиқланди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ҳокимлиги хабар берди.
Нарпай туманида ўтказилаётган халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди.
2020 йилдан буён туманга раҳбарлик қилиб келган Раҳмонов Шерзод Шуҳратович бошқа ишга ўтаётганлиги боис туман ҳокими лавозимидан озод этилди.
Сессияда депутатлар томонидан Буранов Шербек Эркинович номзоди Нарпай тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.
Шербек Буранов 1985 йилда Самарқанд вилояти, Нарпай туманида туғилган. 2003 йилдан бошлаб банк тизимида турли лавозимларда фаолият олиб борган. 2021 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг аъзоси.