"Пойтахт банк" БАА компаниясига сотилди

Банк дастлаб Россия банкига сотилиши керак эди, аммо халқаро вазият сабаб келишувга эришилмаган. 

Иқтисод
25 июнь, 12:09
"Пойтахт банк" БАА компаниясига сотилди

“Пойтахт банк” БАА компанияси томонидан сотиб олинди. Бу ҳақда Давактив агентлиги хабар берди

Агентлик хабарига кўра, “Пойтахт банк” АЖ устав капиталидаги 100 фоиз акциялар пакетини Бирлашган Араб Амирликларининг “Bond Investments limited LLC” компаниясига 10,0 млн. АҚШ доллари миқдордаги сотиб олиш тўловини бирйўла амалга ошириш шарти билан сотиш бўйича келишувга эришилганлигини маълум қилган.

Аввал хабар берилганидек, мазкур банк давлат улушини оммавий савдо жараёни натижасида “Экспобанк” АЖ (Россия Федерацияси) билан тегишли келишув имзоланган эди. 

Бироқ, халқаро муносабатларда юзага келган вазият сабабли Экспобанк томонидан амалдаги келишув шартларини бажариш имконияти мавжуд эмаслиги инобатга олиниб уни ўзаро келишувга асосан бекор қилинган.

Шундан сўнг, Давактив агентлиги ва хусусийлаштириш жараёнига жалб этилган халқаро профессионал консультант “Deloitte” томонидан стратегик инвесторлардан таклифларни қабул қилиш ишлари давом эттирилган.

Жараён давомида “Bond Investments limited LLC” компанияси томонидан тақдим этилган таклиф аввалги талабгорларнинг билдирган сотиб олиш қийматидан ҳамда мустақил баҳоловчи (“KPMG” халқаро компанияси) томонидан баҳоланган қийматдан юқори бўлган тижорат таклифи ҳисобланади.

Мазкур жараён консультант “Deloitte” томонидан мувофиқлаштирилган ва олди-сотди шартномаси лойиҳаси тайёрланган, консультант томонидан “Bond Investments limited LLC” компанияси ҳамда унга тегишли шахсларидан ҳеч бири Европа Иттифоқи, АҚШ, шунингдек йирик халқаро молия институтларининг очиқ санкциялари рўйхатига киритилмаганлиги ўрганилган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+