platina.uz

Деновдаги савдо мажмуасида ёнғин содир бўлди

Ушбу ҳодиса сабаб жами  9 та ёнғин-қутқарув экипажлари жалб этилган. 

Жамият
25 июнь, 8:55
Деновдаги савдо мажмуасида ёнғин содир бўлди

Сурхондарёда савдо мажмуаси ёниб кетди.

Бугун, 25 июнь тунги соат 02:12 да Денов тумани "Бобур" маҳалласида жойлашган "Бек" МЧЖга қарашли савдо мажмуаси ҳудудидаги 4 та асосий ва 8 та кичик савдо дўконларида ёнғин содир бўлган ва 90 квадрат метр майдондаги буюм ҳамда кийим-кечаклар ёнғиндан зарарланган.

Воқеа жойига Денов, Шўрчи, Олтинсой, Сариосиё ва Қумқўрғон туманлари ФВБларининг 9 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 02:20 да етиб бориб, ёнғин соат 02:30 да қуршаб олинган ва соат 03:50 да батамом ўчирилган.

Ёнғин қутқарувчиларининг сай-ҳаракатлари натижасида мажмуанинг бошқа ҳудудларига ёнғин тарқалишининг олди олинган ва 48 та савдо дўкони ҳамда 500 квадрат метр майдони сақлаб қолинган. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғин келиб чиқиш сабаблари ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Аввалроқ Гулистондаги омборда йирик ёнғин юз берганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+