БМТ Исроилга қурол етказишни тўхтатишга чақирди
БМТ экспертларининг фикрича, қурол савдоси ва уни ташишни молиялаштирган компаниялар ҳам жавобгарликка тортилиши керак.
БМТ Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатишга чақириқ билан чиқди.
БМТ экспертлари Исроилга қурол-яроғ ва ўқ-дорилар етказиб берувчи компаниялар инсониятга қарши жиноятларга шерик бўлиш хавфини ва геноцидга алоқадорлик учун жиноий жавобгарликка тортилиши мумкинлигини айтди, деб ёзади Euronews.
БМТ ҳисоботида дунёдаги энг йирик қурол ишлаб чиқарувчилар рўйхати келтирилган бўлиб, мутахассислар фикрича, улар ҳақиқий жавобгарликка тортилиши мумкин. Бундан ташқари, бу воситачилар ва учинчи давлатлар орқали билвосита етказиб беришга ҳам тегишли.
БМТ экспертларининг фикрича, қурол савдоси ва уни ташишни молиялаштирган компаниялар ҳам жавобгарликка тортилиши керак.
Бу фонда Исроил ва Қўшма Штатлар ўртасидаги муносабатлар яна қурол-яроғ таъминоти туфайли ёмонлашди. Оқ уй Бош вазир Бенямин Нетаняхунинг Қўшма Штатлар қурол-яроғ етказиб беришни кечиктираётганини айтиб, ҳафсаласи пир бўлганини билдирди.
Америкалик сиёсатчилар ва дипломатлар Нетаняху қандай кечикишлар ҳақида гапираётганини билмасликларини айтишди. Вашингтоннинг таъкидлашича, ҳеч бир давлат Исроилни қўллаб-қувватлаш учун Америка Қўшма Штатларидек кўп иш қилмаган.
Аввалроқ АҚШ томони Украина ва Исроилга кўп миллиардлик ёрдам пакетини маъқуллаганди.