Россиядаги қамоқхонада маҳкумлар ходимларни қўлга олди

Ростовда террорчиликда айбланаётганлар қамоқхона ходимларини қўлга олди. 

Жаҳон
16 июнь, 13:30
Россиядаги қамоқхонада маҳкумлар ходимларни қўлга олди

Россиянинг Ростов вилояти Жазони ижро этиш федерал хизматининг 1-сонли тергов изоляторида айбланувчи икки ходимни гаровга олди

Шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумотларига кўра, ҳибсхонага туташ кўчаларда транспорт ҳаракати тўсиб қўйилган; автоуловлар ва жамоат транспорти айланма йўлларга йўналтирилган. 

1-сонли тергов изолятори қадимий бино бўлиб, у шаҳарнинг қоқ марказида, Горкий кўчаси ва Кировский проспекти чорраҳасида жойлашган.

Федерал Жазони ижро этиш хизматининг ҳудудий бошқармаси маълумотларига кўра, бошқарма бошлиғи, ҳуқуқ-тартибот идоралари ва прокуратуранинг бошқа вакиллари ҳозир жойида бўлиб, гаровга олинганларни озод қилиш бўйича музокараларда иштирок этмоқда.

"ТАСС"нинг ўз манбаларига асосланиб хабар беришича, қамоқхона ходимларини қўлга олганлар пичоқ билан қуролланган. Уларнинг талаблари ҳали номаълум.

Агентлик шунингдек, асирларни гаровга олган маҳбуслар, жумладан, терроризмда айбланаётгани, улар орасида "Исломий давлат" гуруҳи тарафдорлари борлиги ҳақида хабар берди. Бу маълумот расман тасдиқланмаган.

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+