Учқўрғон туманига янги ҳоким тайинланди

Ушбу вазифада Муҳаммад Ҳайдаров ишлаб келаётганди. 

Жамият
14 июнь, 19:28
Учқўрғон туманига янги ҳоким тайинланди
Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги.

Дилшод Мирханов Наманган вилояти Учқўрғон тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокимлиги хабар берди. 

Бугун халқ депутатлари Учқўрғон тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Унда ташкилий масала кўрилган.

Депутатлар Наманган вилояти ҳокимининг Учқўрғон тумани ҳокими Ҳайдаров Муҳаммад Абдуҳакимовични Учқўрғон тумани ҳокими лавозимидан озод этиш тўғрисидаги қарорини бир овоздан маъқулладилар.

Мирханов Дилшод Абдуллаевични Учқўрғон тумани ҳокими этиб тайинлаш тўғрисидаги қарор ҳам бир овоздан тасдиқланди. 

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Наманган вилояти йил бошидан буён Учқўрғон туманида учинчи марта пул ажратгани маълум бўлганди. 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+