Келажакда Россияга борадиган ўзбекистонлик муҳожирлар камайиши кутилмоқда
Миграция агентлиги расмийсига кўра, Ўзбекистондаги қурилишларда Россиядаги объектлар нисбатан рақобатбардош маош берилмоқда.
Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бўлим бошлиғи Алишер Рўзиев келажакда Россияга меҳнат муҳожирлари оқими камайиши мумкинлигини инкор этмади.
У ҳозирда Ўзбекистонда қурилиш саноати жадал ривожланаётганини, айрим объектлардаги иш ҳақи Россия Федерациясидаги иш ҳақи билан рақобатлаша олишини таъкидлади.
“Бугун Ўзбекистонда қурилиш жадаллиги кузатилмоқда ва табиийки, бизнинг иш ҳақи Россия Федерациясидаги баъзи объектлар билан тенг... Шу боис, бундай вазиятда фуқароларимиз ўтиш тенденцияси кузатилиши мумкин”, — деди Рўзиев меҳнат миграцияси масалаларига бағишланган видеоконференция доирасида.
Алишер Рўзиевга кўра, Ўзбекистондаги баъзи йирик қурилиш объектларида бугунги кунда қурувчилар ойига 500-600 доллар атрофида маош олади. "Шунга кўра, энди бундай иш ҳақи учун Россия Федерациясига бориш фойдали эмас", дея қўшимча қилди у.
Ўзбекистон ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг бўлим бошлиғи, шунингдек, сўнгги икки йилда агентлик фуқароларни хорижда иш билан таъминлаш географиясини, хусусан, Европада ишчи кучига бўлган талаб туфайли сезиларли даражада кенгайтирганини таъкидлади.
Июнь ойи бошида Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадов сўнгги саккиз йил ичида Россияда меҳнат муҳожирлари сони 4-6 миллиондан 1 миллионга камайганини билдирган эди. Худди шу рақамларни Ўзбекистонга ташриф билан борган Россия раҳбари Владимир Путин ҳам тилга олганди.