Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 7,3 млн сўмни ташкил этди
Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълумот берди. Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 18 фоизга ошган.

Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 7,3 млн сўмни, медиана иш ҳақи 4,2 млн сўмни ташкил этди.
Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълумот берди. 2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Ўзбекистонда ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 7 274,1 минг сўмни ташкил этди. Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 18 фоизга ошган.
Ҳудудлар кесимида ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи:
Тошкент шаҳри — 12 300,8 минг сўм;
Навоий вилояти — 8 820,5 минг сўм;
Тошкент вилояти — 6 889,9 минг сўм;
Бухоро вилояти — 5 840,9 минг сўм;
Андижон вилояти — 5 765,4 минг сўм;
Сирдарё вилояти — 5 736,0 минг сўм;
Қорақалпоғистон Республикаси — 5 676,8 минг сўм;
Хоразм вилояти — 5 623,2 минг сўм;
Жиззах вилояти — 5 506,4 минг сўм;
Наманган вилояти — 5 395,9 минг сўм;
Фарғона вилояти — 5 383,3 минг сўм;
Самарқанд вилояти — 5 373,4 минг сўм;
Сурхондарё вилояти — 4 988,9 минг сўм;
Қашқадарё вилояти — 4 969,7 минг сўм.
Иқтисодий фаолият турлари бўйича:
банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолияти — 19 712,6 минг сўм;
ахборот ва алоқа — 17 006,9 минг сўм;
ташиш ва сақлаш — 11 269,2 минг сўм;
саноат — 8 365,9 минг сўм;
савдо — 7 694,4 минг сўм;
қурилиш — 7 138,1 минг сўм;
санъат, кўнгил очиш ва дам олиш — 5 732,8 минг сўм;
яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар — 5 359,2 минг сўм;
таълим — 5 015,2 минг сўм;
соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш — 4 454,2 минг сўм.
Шунингдек, экспериментал ҳисоб-китобларга кўра, 2026 йилнинг январь–август ойларида республика бўйича медиана иш ҳақи 4 166,3 минг сўмни ташкил этган.
Июл ойида Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 7 миллион сўмдан ошганди. Энг юқори номинал иш ҳақи миқдори Тошкент шаҳрида (12 млн сўмдан зиёд), энг ками эса Қашқадарё вилоятида (4,86 млн сўм) кузатилганди.





