platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Сиёсат

Эрон элчиси Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди

Эрон томонига Ўзбекистоннинг қатъий эътирозини ифодаловчи норозилик нотаси топширилган. Бунга Самарқанд шаҳрининг тарихий-маданий меросини бирёқлама ва сиёсий мақсадларда талқин қилувчи материаллар эълон қилингани сабаб бўлган.

Эрон элчиси Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди

Эроннинг хориждаги айрим элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросига оид сиёсий мазмундаги материалларни тарқатгани сабабли ушбу давлатнинг Ўзбекистондаги элчиси Ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг расмий ахборотига кўра, 23 октябр куни Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Муҳаммад Али Искандарий вазирликка чақиртирилган.

Учрашувда Эрон томонига Ўзбекистоннинг қатъий эътирозини ифодаловчи норозилик нотаси топширилган.

Бунга Эроннинг хорижий давлатлардаги бир қатор дипломатик ваколатхоналари томонидан «X» ижтимоий тармоғида Самарқанд шаҳрининг тарихий-маданий меросини бирёқлама ва сиёсий мақсадларда талқин қилувчи материаллар эълон қилингани сабаб бўлган.

Мулоқот давомида Самарқанд, Бухоро, Хива ва Ўзбекистоннинг бошқа тарихий шаҳарлари мероси кўп асрлик тарихий-маданий тараққиётнинг ажралмас қисми экани таъкидланган.

Эрон томонидан баҳсли постларни дипломатик ваколатхоналарнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларидан олиб ташлаш ҳамда келгусида бундай ҳолатлар такрорланишига йўл қўймаслик талаб қилинган.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid