Қирқдан ошиқ ўзбекистонлик Эрондан қайтарилди
Улар Туркманистон кўмаги билан “Сарахс–Серахс” ва “Гаудан–Бажгиран” чегара ўтказиш пунктлари орқали келтирилди.

Қирқдан ошиқ ўзбекистонлик Эрондан қайтарилди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги бир гуруҳ ватандошларнинг Эрондан Туркманистон орқали транзит йўли билан қайтишини таъминлади. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.
Ўзбекистоннинг Ашхобод ва Теҳрондаги дипломатик ваколатхоналари Туркманистоннинг тегишли идоралари билан ҳамкорликда виза ва транспорт-логистика масалаларини тезкорлик билан ҳал қилди.
Туркманистон томонининг кўмаги билан 41 нафар Ўзбекистон фуқароси “Сарахс–Серахс” ва “Гаудан–Бажгиран” чегара ўтказиш пунктларида кутиб олинган.
Дипломатик ходимлар томонидан уларнинг ватанга хавфсиз етиб келиши таъминланди.
