Қурбон ҳайити куни метро бепул бўлади
Байрам куни метро фаолиятини одатдагидан икки соат олдин, тонги соат 03:00 дан бошлайди.
Жамият
12 июнь, 10:12
Қурбон ҳайити байрамида метро бепул бўлади. Бу ҳақда Тошкент метрополитени хабар берди.
2024 йил 16 июн — Қурбон ҳайити байрами куни йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида, Тошкент метрополитени одатдагидан икки соат олдин, яъни, тонги соат 03:00 дан иш фаолиятини бошлайди.
Бундан ташқари, байрам кунида барча йўловчилар учун Тошкент метрополитени соат 03:00 дан 10:00 га қадар йўловчиларга бепул хизмат кўрсатади.
Шунингдек, метро йўловчиларига байрам муносабати билан белгиланган бошқа дам олиш кунларида эса якшанба куни учун тасдиқланган жадвал асосида соат 05:00 дан хизмат кўрсатилади.