Қамоқхонадаги табақалар. 3-сон. 1-қисм
Бу ерда тавсифланадиган тизим иерархияси асосан Россиядаги ёки постсовет республикаларидаги, “ўғри” тушунчалари ва қонунлари сақланиб қолган “қора зона”ларга оид.
Жиноят оламида ҳам тизим ва иерархия мавжуд. Бу асосан маҳбуслар орасида – зоналарда кузатилади.
Умуман олганда, қамоқхонадаги ҳаёт ҳам жамиятнинг бир қисми, фақат унинг ўз тартиб-қоидалари бор. Озодликдаги ҳаётда одамлар мол-давлати ёки амали, ҳурмат-мавқеси бўйича даражаларга ажратилса, қамоқда озодликдан маҳрум этилиш сабаби, ўзини тутиши, қамоқдаги тартибга қанчалик кўникишига қараб ўз жойини эгаллайди.
Албатта, бу ерда тавсифланадиган тизим иерархияси асосан Россиядаги ёки постсовет республикаларидаги, “ўғри” тушунчалари ва қонунлари сақланиб қолган “қора зона”ларга оид. Бу иерархия зонадан зонага бироз ўзгариши, номлари ва миқдори бошқача бўлиши мумкин.
Турли миш-мишларга кўра, ҳукми ўқилиб, қамоққа жўнатилган маҳбусларнинг қайси модда билан қамалгани улар келишидан аввал маълум бўлар эмиш. “Ўғри”лар яратган “қамоқ почтаси” тизими орқали жўнатиладиган хат – “малява” ёки шу тизим орқали “вор в законе”лар барча маҳбусларга жўнатадиган хат – “прогон” орқали янги маҳбуснинг кимлиги ва қайси модда билан қамалгани ошкор этилар экан.
Батафсил юқоридаги видеода.