platina.uz

БМТ 2023 йилда Ғазода ҳалок бўлган болалар сонини очиқлади

Бундан ташқари, Шарқий Қуддус ва Ғарбий Соҳилда ҳам 126 нафар фаластинлик бола ҳалок бўлди.

Жаҳон
12 июнь, 13:42
БМТ 2023 йилда Ғазода ҳалок бўлган болалар сонини очиқлади

БМТ 2023 йилда Ғазо секторида 2,1 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлганини тасдиқлади. Бу ҳақда жаҳон ташкилоти бош котиби Антониу Гутерришнинг ҳисоботида айтилган.

Ҳужжат 2023 йил 1 январдан 31 декабргача бўлган воқеаларга ишора қилади. "Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 2267 нафар фаластинлик боланинг (1259 нафари ўғил, 1008 нафари қиз) ўлдирилганини тасдиқлади, улардан 2141 нафари Ғазо секторида ҳалок бўлган", — дейилади халқаро ташкилот.

Бундан ташқари, Шарқий Қуддус ва Ғарбий Соҳилда 126 нафар фаластинлик бола ҳалок бўлди, дея қўшимча қилди БМТ. Глобал ташкилот Исроил мудофаа кучларини 206 боланинг ўлими учун жавобгар деб топди.

Ўтган йилнинг октабр ойида Ғазо секторидаги шифохона бомбалангани, 800 киши, жумладан, юзлаб болалар ҳалок бўлгани хабар қилинган эди.

Шунингдек, Ғазодаги мактабга қилинган ҳужумдан 40 нафардан ошиқ бола ва аёллар ҳалок бўлгани маълум бўлганди. 2023 йил 7 октябрдан бери Ғазода ҳалок бўлганлар 36 мингдан ошиб кетган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+