Ғазодаги урушда қанча бола ўлгани маълум қилинди
Save the Children ташкилотининг Фаластиндаги директори Жейсон Ли жангларни зудлик билан тўхтатишга чақирди.
Сўнгги 17 кун ичида Ғазо секторида камида икки минг нафар вояга етмаган бола ҳалок бўлди. Буни Save the Children халқаро хайрия ташкилоти маълумотлари тасдиқлайди.
Ташкилот баёнотида айтилишича, “доимий ҳаво ҳужумлари Ғазо секторидаги минглаб биноларни тутун чиқаётган вайроналар уюмига айлантирмоқда”. Save the Children ташкилотининг Фаластиндаги директори Жейсон Ли жангларни зудлик билан тўхтатишга чақирди.
У можаро томонлари болаларни ҳимоя қилиши кераклигини таъкидлади: “Болалар ҳаётини ҳимоя қилишнинг ягона йўли бу зўравонликни тўхтатишдир”.
Aввалроқ Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг (БМТ) беш агентлиги Ғазо секторидаги вазият ҳалокатли эканини айтган.
Исроилнинг собиқ мудофаа вазири ва мамлакат фавқулодда ҳукуматининг амалдаги аъзоси Бенни Ганцга кўра, Ғазодаги уруш ойлар мобайнида давом этиши мумкин.