БМТ Хавфсизлик кенгаши Байденнинг Ғазо бўйича режасини акс эттирувчи ҳужжатни маъқуллади
Ушбу режа урушни тўхтатиш ва Ғазони тиклашни ҳам ўз ичига олади.
БМТ Хавфсизлик Кенгаши Америка етакчиси Жо Байденнинг Ғазода ўт очишни тўхтатиш режасини ўз ичига олувчи АҚШ резолюциясини қабул қилди.
Овоз бериш жараёнида резолюцияни 14 давлат қўллаб-қувватлади.
Агентлик маълумотларига кўра, Россия бетараф қолган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ президенти Исроил Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича янги таклифни ҲАМАС ҳаракатига тақдим этганини маълум қилганди.
Байденнинг сўзларига кўра, таклиф этилаётган келишув уч босқичдан иборат: Исроил қўшинларини Ғазодан олиб чиқиб кетиш ва ҲАМАС асирлигидаги гаровга олинганларни озод қилиш, муддатсиз ўт очишни тўхтатиш ва жанглардан сўнг Ғазони қайта тиклашни бошлаш.
Ўзбекистон ҳам мазкур режага муносабат билдириб, уни олқишлашини билдирган.