Тошкент шаҳар транспорт бошқармасига раҳбар тайинланди
Аввалги раҳбар феврал ойида маблағларни талон-торож қилишда айбланиб ушланганди.

Тошкент шаҳри транспорт бошқармасига янги раҳбар тайинланди.
Фазлиддин Бахромов Тошкент шаҳар транспорт ва йўл транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
1991 йилда туғилган Ф.Бахромов тайинловга қадар Президент ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги “Delivery Unit” лойиҳа офиси мутахассиси лавозимида ҳамда Ёшлар ишлари агентлигининг марказий аппаратида бошқарма бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, бошқарманинг аввалги бошлиғи Анвар Жўраевга нисбатан ДХХ томонидан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилганди.
У Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми “а” банди ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) бўйича айбланган.