platina.uz

Меҳнат мигрантларига қанча миқдорда компенсация берилади?

Муҳожирларга субсидия, компенсация ажратиш тартиби бўйича низомни тасдиқлаш ҳақидаги лойиҳа эълон қилинди.

Жамият
9 июнь, 10:12
Меҳнат мигрантларига қанча миқдорда компенсация берилади?

Меҳнат мигрантларига субсидия, компенсация ажратиш тартиби бўйича низомни тасдиқлаш ҳақидаги қонун лойиҳаси эълон қилинди.

Лойиҳа мазмуни:

- биринчидан, "Xorijda ish" меҳнат миграцияси электрон дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтган ва ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга:

- хорижий тиллар ва (ёки) касб бўйича малака имтиҳонларини топшириш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун, башарти улар муваффақиятли топширилганда ва сертификат олинганда — базавий ҳисоблаш миқдорининг
уч бараваригача миқдорда;

- хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширишга "ишчи виза"ни расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваригача миқдорда;

- йўл чиптасини харид қилиш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваригача миқдорда компенсация тўлаш;

- иккинчидан, суғурта ташкилотларига — "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали кам таъминланган оила сифатида эътироф этилган ёки "Темир дафтар", "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари"дан бирига киритилган ва ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларнинг соғлиғи ва ҳаёти, шунингдек, бошқа таваккалчиликларини суғурталаш бўйича суғурта мукофотини қоплаш мақсадида ҳар бир суғурталанган фуқаро учун йилига бир марта эллик минг сўмгача миқдорда субсидия тўлаш;

- учинчидан, хорижда меҳнат қилиш даврида зўравонликка, мажбурий меҳнатга дучор бўлган ва камситилган, меҳнат ҳамда бошқа ҳуқуқлари бузилган, мураккаб молиявий аҳволда, шахсини тасдиқловчи ҳужжатларсиз ва яшаш учун маблағсиз қолган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига адвокатнинг, юридик хизматлар кўрсатувчи ташкилотларнинг ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотларининг хизматлари учун белгиланган тартибда ҳақ тўлаш.

Лойиҳани қабул қилиш зарурати қуйидаги омиллар билан асосланади:

- биринчидан, хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини олиб бориш
истагида бўлган фуқаролар кетишдан олдинги жараёнда маълум молиявий
қийинчиликларларга учрамоқда;

- иккинчидан, меҳнат бозорини диверсификация қилиш учун Ўзбекистон
Республикаси фуқароларини касб-ҳунарга ва хорижий тилларга ўқитиш
амалиётини ҳамда уларга касбий (тил) малакани тасдиқловчи халқаро тан
олинадиган сертификатларни тақдим этиш заруратини вужудга келтирмоқда;

- учинчидан, хорижда мураккаб шароитга тушиб қолган Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан келиб тушган мурожаатлар сони ошганлигини уларнинг ҳаёти ва соғлиғини суғурталаш амалиётини кенгайтиришни тақазо
қилмоқда.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+