platina.uz
Жамият

74 мингдан ортиқ ёшларнинг халқаро имтиҳон харажати қоплаб берилди

Умумий компенсация қиймати 151 млрд сўмни ташкил этади. Ёшлар орасида энг оммабоп имтиҳон IELTS бўлиб қолмоқда. 

74 мингдан ортиқ ёшларнинг халқаро имтиҳон харажати қоплаб берилди

74 мингдан ортиқ ёшларнинг халқаро имтиҳон харажати давлат томонидан қоплаб берилди. Бу ҳақда Ёшлар ишлари агентлиги хабар берди.

Президент қарори билан йўлга қўйилган тизим доирасида халқаро имтиҳонларда юқори натижа кўрсатган 74 102 нафар ёшга 151 млрд сўм имтиҳон харажатлари қоплаб берилди.

Эътиборлиси, бу имкониятдан қизлар кўпроқ фойдаланган: компенсация олганларнинг 38 503 нафари қизлар, 35 599 нафари йигитлар.

Ёшлар орасида энг оммабоп имтиҳон — IELTS. Ҳозиргача 54 мингдан ортиқ ёшнинг IELTS харажатлари учун 125 млрд сўм қайтарилган. SAT бўйича ҳам 9 мингдан ортиқ ёш компенсация олган.

74 мингдан ортиқ ёшларнинг халқаро имтиҳон харажати қоплаб берилди

Компенсация олганларнинг қарийб 80 фоизи 14–23 ёшдагилар. Яъни халқаро сертификат олишга интилиш мактаб ёшидан бошланяпти.

Ҳудудлар кесимида етакчилар:

​Тошкент шаҳри: 24 216 нафар ёш (51,1 млрд сўм);

​Фарғона вилояти: 5 962 нафар ёш (11,6 млрд сўм);

​Бухоро вилояти: 5 948 нафар ёш (11,9 млрд сўм);

​Самарқанд вилояти: 5 529 нафар ёш (11,2 млрд сўм);

​Наманган вилояти: 5 328 нафар ёш (10,7 млрд сўм).

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid