Ўзбекистон Байденнинг Ғазо бўйича режасини олқишлади

АҚШ томони таашаббуси урушни тугатиш, асирларни озод этишни назарда тутади. 

Жаҳон
5 июнь, 17:09
Ўзбекистон Байденнинг Ғазо бўйича режасини олқишлади

Ўзбекистон АҚШ президенти Жо Байденнинг Ғазодаги уруш бўйича тинчлик режасини олқишлади. 

"Биз Ғазо секторида тинч аҳоли, айниқса аёллар ва болалар қурбонлари бўлган тўқнашувларни диққат билан кузатмоқдамиз. Бу ҳолат бизни чуқур хавотирга солмоқда.

Ўзбекистон можароларни фақат тинч йўл ва барча мавжуд дипломатик воситалар ёрдамида ҳал қилиш тарафдори.

Шу муносабат билан инқирозни тинч йўл билан ҳал қилиш бўйича халқаро саъй-ҳаракатлар муҳим аҳамият касб этади. Биз барча мамлакатларнинг ҳаракатларини, жумладан, АҚШнинг ўт очишни тўхтатиш, гаровга олинганларни озод қилиш ва тинч ҳаётни тиклаш бўйича ташаббусини олқишлаймиз" дейилади ТИВ матбуот хизмати хабарида.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ томони режасида Ғазода ўт очишни тўхтатиш ва гаровдагиларни озод этиш бўйича режани эълон қилганди. Исроил томони эса урушни 42 кунга тўхтатишга тайёрлигини билдирди

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+