Ишчи гуруҳ кўрган боғчаларни дарҳол ёпиш керак – Нурмат Отабеков

Андижон вилоятидаги боғчаларнинг айримларида чириган картошка овқатга қўшилгани аниқланган. 

Жамият
5 июнь, 12:04
Ишчи гуруҳ кўрган боғчаларни дарҳол ёпиш керак – Нурмат Отабеков

Олий мажлис Сенати вакилларидан тузилган ишчи гуруҳ Андижон вилоятидаги Мактабгача таълим муассасаларининг  фаолияти, хусусан, уларда болаларни овқатлантириш масаласи билан танишди.

 Текширувлар давомида бир қатор жиддий камчиликлар аниқланган.

Хусусан, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Нурмат Отабековнинг айтишича, МТТМлар овқат тайёрлаш учун олиб келадиган масаллиқ ва озиқ-овқатлар санитария нормалари ва талабларига зид шароитда сақланади. Чириган ва кўклаб кетган картошкалар ташлаб юборилмасдан, болалар учун тайёрланаётган овқатга ишлатилади. 

“МТТМларда идиш-товоқлар ҳам етишмайди”, дейди Отабеков. – “Четлари синган. Демак улар болаларнинг лабини, лунжини тилини кесиш эҳтимоли  бор. (МТТМлар) тегишли талабларга риоя этмаган. Термометрлар мавжуд бўлсада, озиқ-овқатлар талаблар асосида сақланмаган, махсус хоналар жиҳозланмаган. Фақат негатив ҳолатлар кузатилди. Назаримда 4 тумандаги мутасаддиларга нисбатан қаттиқроқ чоралар кўриш керак, токи бу бошқаларга ибрат бўлсин”. 

Нурмат Отабековнинг айтишича, Сенат ишчи гуруҳи бориб кўрган Мактабгача таълим ташкилотлари ишлаши керак эмас, уларнинг фаолиятини дарҳол тўхтатиш керак.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+