Англия термаси Евро-2024нинг энг асосий фаворити деб топилди

Амалдаги Европа чемпиони бўлган италияликларнинг ўз унвонини ҳимоя қилиш имконияти эса 5 фоизга тенг. 

Спорт
4 июнь, 14:46
Англия термаси Евро-2024нинг энг асосий фаворити деб топилди

Футбол бўйича Англия терма жамоаси Германияда бўлиб ўтадиган 2024 йилги Европа чемпионатининг асосий фаворити дея топилди. Opta статистик компаниясининг суперкомпютерига кўра, унинг ғалаба қозониш эҳтимоли 19,9  фоизга баҳоланмоқда.

Топ-5 фаворит жамоага Франция (19,1 фоиз), Германия (12,4 фоиз), Испания (9,6 фоиз) ва Португалия (9,2 фоиз) терма жамоалари ҳам кирган.

Ўз тарихида бирор марта Европа чемпиони бўлмаган инглизлар Дания, Словения ва Сербия терма жамоалари билан бирга C гуруҳида иштирок этади.

Амалдаги Европа чемпиони бўлган италияликларнинг ўз унвонини ҳимоя қилиш имконияти, Опта маълумотларига кўра, 5 фоизга тенг. 

Турнирда ғалаба қозониш имконияти энг паст (0,1%) Грузия жамоасидир.

Евро-2024 14 июндан 14 июлга қадар Берлин, Кёлн, Франкфурт-на-Майн, Гилзенкирхен, Гамбург, Лейпциг, Мюнхен, Штутгарт ва Дортмундда бўлиб ўтади.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+