Қозоғистон "Толибон"ни террорчилар рўйхатидан чиқарди

Аввалроқ Россия адлия вазирлиги ҳам президент Путинга шундай таклиф билан чиққанди.

Жаҳон
3 июнь, 16:47
Қозоғистон "Толибон"ни террорчилар рўйхатидан чиқарди

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев республика Афғонистон билан иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида "Толибон" ҳаракатини еррорчилар рўйхатидан чиқарганини айтди. У Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти мамлакатлари парламент палаталари спикерлари билан учрашувда шу мавзуни кўтарди.

Тўқаев "Афғонистоннинг минтақалараро муносабатларга фаол қўшилиши"ни жорий даврнинг стратегик вазифаларидан бири деб атади. "Замонавий Афғонистон билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш муҳим ва бизнинг фикримизча, амалдаги режим узоқ муддатли омил бўлади", — дея маълум қилган Қозоғистон президенти матбуот хизмати.

Унинг фикрича, КХШТга аъзо давлатлар бу борада ўзаро келишилган позицияга эга бўлиши керак. Тўқаев Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида Марказий Осиё ва Афғонистоннинг барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича минтақавий марказини ташкил этиш ташаббусини қўллаб-қувватлашга чақирди.

Қозоғистон "Толибон"ни 2023 йил декабрида тақиқланган рўйхатдан олиб ташлаган эди. 2024 йил 27 май куни Россия Ташқи ишлар вазирлиги ва Адлия вазирлиги президент Владимир Путинга "Толибон" ҳаракати тақиқланганлар рўйхатидан чиқарилиши мумкинлигини маълум қилди. Россия, шунингдек, Афғонистон Ислом Амирлиги расмийларини Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумида  иштирок этишга таклиф қилди. "Толибон" Россияда 2003 йилнинг март ойидан бери Олий суд қарори билан террорчи деб тан олинган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+