Қозоғистон "Толибон"га қўйилган тақиқни бекор қилади
Ташқи ишлар вазирлиги вакили бу ҳақда маълумот берди.
Қозоғистон ҳукумати "Толибон"ни тақиқланган ташкилотлар рўйхатидан чиқаришга қарор қилди.
Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Aйбек Смадияров "Казинформ" агентлигига берган интервюсида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Қозоғистон тақиқланган террорчи ташкилотларнинг миллий рўйхатини янгилаш мақсадида мунтазам равишда аудит ўтказади.
“Ушбу жараён доирасида БМТ амалиётига кўра "Толибон"ни ундан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинди.Шундай қилиб, БМТ Хавфсизлик Кенгашининг мажбурий бўлган резолюцияларига кўра, "Толибон" олинган террорчи ташкилотлар рўйхатига киритилмаган”, деб тушунтирди у.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 15 августда Кобулда ҳокимиятни қўлга олган ҳаракат ҳукуматини ҳозирча биронта давлат расман тан олганича йўқ.