platina.uz

Сирдарёда "Каптива" ҳайдовчиси одамлар устига машина ҳайдади

ИИБ ҳайдовчига жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олинганганини билдирди. 

Жамият
30 май, 9:14
Сирдарёда "Каптива" ҳайдовчиси одамлар устига машина ҳайдади

Тармоқда "Каптива" ҳайдовчиси стадионда одамлар устига машина ҳайдагани тасвирлари тарқалди. Маълумотларга кўра, ҳолат Сирдарё вилоятида содир бўлган.

Можаро футбол мусобақасидаги тортишувдан келиб чиққани айтилмоқда.

Ҳолат Сирдарё вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан ўрганилган. Мазкур автомашина ҳайдовчисига нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тегишли тартибда қамоққа олинган, автомашина жарима майдончасига жойлаштирилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+