“Toshkent City” ҳудудидаги учта банк биноси сотилади
"Асакабанк", "Ўзсаноатқурилишбанк" ва "Алоқабанк"га тегишли кўп қаватли бинолар сотувга чиқарилмоқда.
“Toshkent City” ҳудудидаги учта банкнинг бинолари сотилади.
Давлат активларини бошқариш агентлиги "Асакабанк" АЖ, "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ ва АТ "Алоқабанк"га тегишли “Toshkent City” халқаро ишбилармонлик маркази ҳудудидаги янги кўп қаватли биноларини оммавий савдолар орқали сотилиши тўғрисида эълон қилди.
Ушбу битимга “KPMG” компанияси сотиш жараёнини ташкил этиш бўйича консультант сифатида жалб қилинган.
Давактив агентлиги мазкур сотув жараёнларини ташкиллаштиришда тижорат банклари (актив эгалари) ва консультант ҳаракатларини мувофиқлаштириши белгиланган.
Савдо жараёнларининг мазкур босқичида, консультант томонидан инвесторларнинг мазкур активларни сотиб олишга бўлган қизиқишлари ўрганилади.
Бозордаги ушбу Бизнес марказларини сотиб олишга бўлган қизиқишини ўрганиш, KPMG томонидан Активлар тўғрисида тайёрланган инвестицион тизерларни соҳадаги инвесторларга, шу жумладан халқаро инвесторларга юбориш ва улар билан индивидуал мулоқотга кириш орқали амалга оширилиши режалаштирилган.
Инвесторларнинг мазкур Бизнес марказларини сотиб олишга қизиқишларини, шунингдек сотиб олиш шакли яъни бинони тўлиқ сотиб олиш ёки лотларга бўлган ҳолда сотиб олиш бўйича фикрларини ўрганиш орқали сотишга ёндашув механизми ишлаб чиқилади.
Давактив аввалроқ Тошкентдаги International меҳмонхонаси сотилишини эълон қилганди.