Банкларда харажат ошиб, даромад камаймоқда

Фоизли харажатлар 45 фоизга ошган, яъни банклар  қиммат фоизларда ресурс жалб қилиб, арзон фоизларда кредитлар ажратишга мажбур бўлмоқда. 

Иқтисод
29 май, 11:13
Банкларда харажат ошиб, даромад камаймоқда

Ўзбекистондаги банкларининг харажатлари кескин ортиб, даромадларнинг ўсиш суръати пасаймоқда. Марказий банк эълон қилган “Банк тизими даромадлилик кўрсаткичлари” ҳисоботидан шундай хулоса англашилади

Хусусан, жорий йилнинг январ-апрел ойларида банкларнинг фоизли даромадлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 35,5 фоизга ошган (мос равишда 25,528 ва 34,558 трлн. сўм).

Фоизли харажатлари эса 45 фоизга кўпайган (мос равишда 16,606 ва 24, 074 трлн. сўм). Яъни, банклар қиммат фоизларда ресурс ва депозитлар жалб қилиб, арзон фоизларда кредитлар ажратишга мажбур бўлмоқда. 

Ўтган давр мобайнида фоизсиз даромадлар бор-йўғи 12,6 фоизга ошган (мос равишда 14,684 ва 16, 533 трлн. сўм), фоизсиз харажатлар эса 68,6 фоизга кўпайган (мос равишда 3,088 ва 5,205 трлн. сўм).

Шу билан бирга, банкларнинг фойда солиғи харажатлари 929 млрд. сўмга қисқарган. (Ўтган йилда 1,016 млрд.) Жамланган соф фойда ўтган йилга (4,031 трлн.) нисбатан деярли 1 трлн. сўмга, яъни 3,025 трлн. сўмгача камайган.

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+