platina.uz

Июн учун тахминий об-ҳаво эълон қилинди

Бу йил ёз илиқ об-ҳаво билан бошланиши кутилмоқда. 

Жамият
28 май, 18:00
Июн учун тахминий об-ҳаво эълон қилинди

Республика Гидрометеорология хизмати яқинлашиб келаётган июн ойи учун тахминий об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Ўзбекистонда метеорологик кузатувлар тарихида 2021 ва 2023 йилларнинг июн ойлари энг илиқ бўлди.

Энг совуқ июнь ойлари 20 асрнинг ўрталарида, бу асрда ҳудуднинг катта қисмида 2003 ва 2009 йилларнинг июн ойларида кузатилган.

Бу йил ёз илиқ об-ҳаво билан бошланади. Ҳарорат кундуз кунлари 28-33 даража атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда 35-38 даражагача бўлади, бу ўртача кўп йиллик қийматларга яқиндир.

Июн ойининг биринчи беш кунлигида Ўзбекистон бўйича асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат айрим тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 4-5 июнь кунлари қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат кечалари 14-19 даража, кундуз кунлари 28-33 даража, баъзи жойларда 35 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда 37 даражагача бўлади.

6-10 июнда айрим кунларда (1-2 кун) баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат кечалари 14-19 даража, кундуз кунлари 28-33 даража, шимолда ва чўл ҳудудларда 35-37 даражагача бўлади.

Иккинчи ва учинчи ўн кунликларда ҳарорат асосан кечалари 15-20 даража, кундуз кунлари 33-38 даража, жанубда ва чўл ҳудудларда 40 даражагача бўлади. Ойнинг иккинчи ўн кунлигида қисқа муддатли ёмғирлар ёғиши эҳтимоли кўп.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+