platina.uz

Саноатқурилишбанкдан олинган йирик миқдордаги кредитни талон-торож қилган тадбиркор жазоланди

Қашқадарёда фуқаро банкдан 200.000 АҚШ доллари миқдорида кредит ажратилишига эришган.

Жамият
23 май, 17:30
Саноатқурилишбанкдан олинган йирик миқдордаги кредитни талон-торож қилган тадбиркор жазоланди

Жиноят ишлари бўйича Муборак туман судида СҚБдан олинган катта миқдордаги кредит маблағларини талон-торож қилган фуқарога жазо тайинланди. Суд ҳукми Platina.uz ихтиёрида мавжуд.

Суд ишида айтилишича, фуқаро банкдан 12 ой муддатга 6 ой имтиёзли давр, йиллик 4 % устама ҳақ тўлаш шарти билан 200.000 АҚШ доллари миқдорида кредит маблағлари ажратилишига эришган. У кредит маблағининг 136.330 АҚШ доллари (1.480.000.000)дан 600.000.000 сўмини помидор ва бодринг маҳсулотлари сотиб олиш учун ўтказиб бериб, 25.07.2022 йилдаги 15-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан 600.000.000 сўмлик помидор маҳсулотлари сотиб олган.

Шунингдек, 780.000.000 сўмини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиб олиш учун “Muhammad Nazar Qodir” МЧЖга ўтказиб берган, 452.272.000 сўмлик қовун ва тарвуз маҳсулотлари ва 327.728.000 сўмлик помидор сотиб олган. Ушбу маҳсулотларни Қозоғистонга экспорт қилган ва кредит маблағидан қолган 63.670 АҚШ доллари (691.200.000 сўм)ни банкдан нақд пул шаклида олиб, ушбу пулларни мақсадли йўналтирилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларсиз сарфлаб юборган.

Шунингдек, судланувчи Қозоғистон компанияси тўлаган 142.000 АҚШ долларини иккиламчи ҳисоб рақамга кирим қилишга эришиб, 142.000 АҚШ долларини 1.538.000.000 сўм нақд пул қилиб олган. Сўнгра 68701,2 АҚШ долларини 871.480.000 сўм миллий валютага алмаштириб, ўзининг шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юбориб, кредит маблағларини ҳам ҳозирги кунга қадар тўламасдан келган. Натижада банкнинг жуда кўп миқдордаги кредит маблағини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилган.

Айбланувчи ўзининг ҳаракатлари билан ЖКнинг 167-моддаси 3-қисмининг “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир қилган ва судда айбига қисман иқрорлик билдирди.

Якуний ҳукмга кўра, зарарлар қоплангани ва кредит қарзлари тўлангани инобатга олиниб, 3 йил муддатга аҳлоқ тузатиш иши жазоси тайинланди. Судланувчи қамоқда бўлган кунлари ҳам инобатга олиниб, қатъий 1 йил 1 ой ва 3 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазоси муддати қолдирилди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+