platina.uz

БМТ Хавфсизлик кенгаши космосда қурол жойлаштирмаслик ҳақидаги резолюцияни ўтказмади

Лойиҳа Россия томонида тайёрланган. Уни етти давлат, жумладан Хитой ҳам қўллаб-қувватлади. 

Жаҳон
21 май, 10:03
БМТ Хавфсизлик кенгаши космосда қурол жойлаштирмаслик ҳақидаги резолюцияни ўтказмади

БМТ Хавфсизлик Кенгаши Россия томонидан тайёрланган космосда қурол жойлаштирмаслик ҳақидаги резолюция лойиҳасини ўтказмади. Хавфсизлик кенгашига аъзо 15 давлатдан 7 таси лойиҳага қарши овоз берган.

Резолюция лойиҳасини етти давлат, жумладан, Россия ва Хитой қўллаб-қувватлади. Швейцария овоз беришда бетараф қолди. Резолюцияни қабул қилиш учун БМТ Хавфсизлик Кенгашининг камида тўққиз аъзоси қўллаб-қувватлаши зарур эди. Россиянинг ташкилотдаги доимий вакили Василий Небензянинг айтишича, Хавфсизлик кенгаши қарорининг рад этилиши АҚШнинг коинотни ҳарбийлаштириш ниятидан далолат беради.

«Бугун, улар космосни ҳарбийлаштиришни давом эттириш ва тегишли қуролларни яратиш бўйича ўзларининг ҳақиқий ниятларини тасдиқлаганларидан сўнг, бизнинг лойиҳамизнинг гўёки консенсусга эга бўлмаганлиги билан ўз ҳаракатларини оқлашга уринишлари айниқса бемаънилик ва иккиюзламачиликка ўхшайди", дейди Небензя.

Апрель ойида Россиянинг ўзи БМТ Хавфсизлик Кенгашида Ер орбитасига ядровий қурол ва бошқа оммавий қирғин қуролларини жойлаштиришни тақиқловчи АҚШ-Япония резолюциясига вето қўйган эди.

Ўтган ҳафта The New York Times газетаси Пентагон расмийларига таяниб, Қўшма Штатлар Америка сунъий йўлдош тармоғини ҳужумлардан ҳимоя қиладиган ва бошқа мамлакатлар сунъий йўлдошларини ўчириб қўя оладиган ер ва космик технологияларнинг янги авлодини яратишни режалаштираётгани ҳақида хабар берганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+