platina.uz

Эрон президенти ҳалок бўлди

Ўзбекистон ТИВ мазкур ҳодиса юзасидан баёнот бериб, чуқур ташвиш билдирди. 

Жаҳон
20 май, 8:54
Эрон президенти ҳалок бўлди

Эрон президенти Иброҳим Раисий вертолёт ҳалокатга учраши оқибатида ҳалок бўлган. "Вертолёт тўлиқ ёниб кетган, барча йўловчилар ҳалок бўлган деган хавотир бор”, — деди Эрон расмийси Reuters агентлигига.

Press TV'нинг Эрон Қизил ярим ой жамияти раҳбарига таяниб айтишича, вертолёт ҳалокатга учраши оқибатида ҳеч ким омон қолмаган. Улар орасида мамлакатнинг ТИВ раҳбари Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён ҳам бор.

Mehr агентлиги ҳам президент билан барча экипаж аъзолари вафот этгани ҳақида ёзган.

Аввалроқ Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги ҳам ҳодиса юзасидан баёнот билан чиққанди.

" Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий бўлган вертолётнинг фавқулодда қўндирилиши тўғрисидаги хабарни чуқур ташвиш билан қабул қилдик.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги вертолёт йўловчилари, жумладан Эроннинг юқори мартабали вакиллари тақдири ҳақидаги маълумотларни диққат билан кузатиб бормоқда.

Барча йўловчилар тез орада соғ-саломат топилишига умид қиламиз.

Ўзбекистон томони зарурат бўлиши билан Эронлик дўстларимизга барча ёрдам кўрсатилишига тўлиқ тайёрлигини билдиради" дейилади расмий хабарда.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+