platina.uz

ДХХ Самарқандда банк ходимини қўлга олди

Ходим мижозга 700 млн.сўм миқдорида кредит расмийлаштириб беришда ёрдам таклиф этиб, пора олишни режалаштирган. 

Жамият
20 май, 11:16
ДХХ Самарқандда банк ходимини қўлга олди

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Самарқандда банк ходимини қўлга олди.

ДХХ томонидан Самарқанд вилояти бошқармаси ходимлари томонидан 1988 й.т., Самарқанд шаҳрида яшовчи, "Ипотека-банк" акциядорлик тижорат ипотека банкининг "Сўғдиёна" банк хизматлари марказида молиявий консультант лавозимида ишлаб келаётган М.Ж. банк мижози бўлган маҳаллий фуқарога 700 млн. сўм миқдорида ипотека кредити расмийлаштириб беришда ёрдам беришини айтиб, эвазига 20 млн. сўм ва 100 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағини талаб қилиб келаётганлиги аниқланди.

Шундан сўнг, ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган фаол тадбирда М.Ж. маҳаллий фуқародан аввалдан келишилган 20 млн. сўм ва 100 АҚШ долларини олган вақтида ушланиб, процессуал тарзда расмийлаштирилди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан ушбу шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ "Ягона буюртмачи хизмати" ходими ва тадбиркор йирик маблағни ўзлаштиргани сабаб уларга жазо тайинланганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+